Расман! "Лестер" мухлислари хотиржам бўлишлари мумкин
"Лестер" клуби ўзининг расмий сайтида бош мураббийи Брендан Рожерс билан шартномани узайтирганини эълон қилди.
Унга кўра “тулкилар” 46 ёшли Шимолий ирландиялик мутахассис билан 2025 йилга қадар шартнома имзолашган.
Эслатиб ўтамиз, Рожерс “Лестер”ни жорий йилнинг 26 февралидан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоаси айни дамда АПЛда “Ливерпул”дан сўнг 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар