Расман: Либертадорес кубоги Чилида ўтказилмайди

Жанубий Америка футбол конфедерацияси расмий матбуоти хабарига кўра, Либертадорес кубоги финали Перу пойтахти Лимада ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, финал аввал режалангандек Чили пойтахти Сантьягода ўтказилиши керак эди. Бироқ мамлакатдаги тартибсизлик сабаб ўйин бошқа давлатга кўчирилди.

Шундай қилиб финал бахси Лима Марказий ўйингоҳида Бразилиянинг "Фламенго" ва Аргентинанинг "Ривер Плейт" клублари ўртасида 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.