Расман! "Лилль" рекорд суммага ҳужумчи сотиб олди

"Лилль" Белгиянинг "Гент" клуби ҳужумчиси Жонатан Девид трансферини расман эълон қилди. Хабар қилинишича, француз клуби 20 ёшли канадалик футболчи трансфери учун ўз тарихидаги энг катта суммани сарфлади. Форварднинг трансфери 30 млн еврога тушди.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ёш иқтидор эгасига қизиқиш билдираётгани айтилганди. 

Жонатан Девид Европадаги илк мавсумидаёқ жамоаси таркибида 48 та гол ва 20 та ассист амалга оширишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!