Расман! "Ливерпуль" Ватару Эндо трансферини эълон қилди (видео)

"Ливерпуль" клуби япониялик Ватару Эндо трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали хабар берди. 

Футболчи учун мерсисайдликлар 18 миллион евро тўлайди. У янги жамоасида 3-рақам остида тўп тепади. Бу рақам олдин Фабиньога тегишли эди. Бразилиялик ярим ҳимоячи ҳозир фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубида давом эттирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!