Расман! "Локомотив" 6 нафар футболчи билан хайрлашди

Про лигага тушиб кетган "Локомотив" расман 6 нафар футболчи билан хайрлашди. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, ҳимоячи Алишер Салимов, ярим ҳимоячилар Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Ислом Рашидхонов, Жавохир Алижонов ҳамда ҳужумчилар Мўминжон Мелиев ва Иван Нагаев "Локо"ни тарк этди. 

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ўтиш ўйинида "Турон"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!