Расман! "Локомотив" "Навбаҳор" футболчиси билан шартнома имзолади

Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Локомотив" ўз сафини яна бир иқтидорли футболчи билан тўлдириб олди.

Ҳам марказий, ҳам чап қанот ҳимоясида бир текис ўйнай оладиган Хуршид Мухторов тўрт йиллик танаффусдан сўнг яна "темирйўлчилар" сафига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хуршид Мухторов катта футболдаги фаолиятини 2015 йил "Қўқон-1912" сафида бошлаб, кейинчалик "Сўғдиёна"га йўл олган. У 2016 йил бир давра "Локо" шарафини ҳимоя қилиб, сўнгра AГМКга ўтиб кетганди.

Ушбу футболчи 2017-2018 йилларни ҳам AГМК таркибида ўтказиб, 2019 йил "Насаф" ҳамда 2020 йил "Навбаҳор"да фаолият юритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!