Расман! Луис Диас "Ливерпуль" билан шартнома имзолади

"Ливерпуль" жамоаси колумбиялик Луис Диасни ўз сафига қўшиб олди. Клуб футболчини "Порту"дан 40 миллион евро атрофидаги сумма эвазига ҳарид қилгани айтилмоқда.

Колумбиялик иқтидор мерсисайдликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан. Шунингдек, у жамоада йилига 3,5 миллион евро маош олади. 

Вингерга "Ливерпуль"дан ташқари "Тоттенхэм", "Эвертон" ва "Челси" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот ўрнида, Луис Диас жорий мавсум Португалия чемпионатидаги 18 та ўйинда ўз ҳисобига 14 гол ва 5 ассист ёзиб қўйган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!