Расман! Лукаку "Челси"га қайтди!

Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку "Интер"ни тарк этди. 28 ёшли футболчининг янги клуби - "Челси". У “аристократлар” билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълум бўлишича, трансфер суммаси 115 миллион еврони ташкил қилади ва футболчининг ўзи йилига 12 миллион евро ҳамда қўшимча бонусларга эга бўлади.

Лукаку сўнгги икки мавсумни "Интер"да ўтказди ва А Сериянинг 72 ўйинида 47 гол урди. У ўтган мавсум “нерадзуррилар” билан Италия чемпионлигини қўлга киритди.

Лукаку бундан олдин ҳам "Челси" да ўйнаган. У 2011 йилдан 2014 йилгача “аристократлар” аъзоси бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!