Расман! “Манчестер Сити” футболчиси “Вест Хэм”га ўтди(фото)
Ads

“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт фаолиятини “Вест Хэм”да давом эттиради. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар бермоқда. 30 ёшли футболчи “болғачилар” сафида икки мавсум ижара асосида тўп суради.

“Мен учун ўйин амалиёти мухим. “Вест Хэм”га ўтиш эса Премьер лиганинг катта жамоасида ўйнаш учун ажойиб имкониятдир. Интизорлик билан янги мавсум бошланишини кутмоқдаман”, –  деб айтиб ўтди Харт.

ОАВ хабарларига кўра, “шаҳарликлар” Харт маошининг бир қисмини тўлаши айтилмоқда.

Маълумот учун, Жо Харт якунланган мавсумда Италиянинг “Торино” жамоаси сафида ижара асосида тўп сурди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади.