Расман!
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу расман "Манчестер Сити"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли португалиялик футболчи “шаҳарликлар” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг трансфери эса “Сити”на 65 млн еврога тушди. Таъкидлаш керакки, манкуанликлар Канселунинг трансферига ўзларининг бразилиялик ҳимоячиси Данилони (37 млн) ҳам қўшиб беришди.

Маълумот учун, Канселу “Ювентус” сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма муаллифига айланган.