Расман! "Манчестер Сити" ёш футболчи билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ривер Плейт" футболчиси Хулиан Альварес "Манчестер Сити" аъзосига айланди. Ушбу трансфер 18,5 миллион евро ва яна турли бонусларни ўз ичига олади.

Футболчи "шаҳарликлар" билан 5 йиллик шартнома имзолаган ва шунингдек, унинг мавсум якунига қадар "Ривер Плейт"да қолишга рози бўлгани айтилмоқда.

Статистикага кўра, Хулиан Альварес Аргентина чемпионати доирасидаги 21 ўйинда 18 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

"Transfermarkt" порталида 21 ёшли вингер 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!