Расман! Мануэль Пеллегрини -

Мануэль Пеллегрини "Бетис" бош мураббийи сифатида иш бошлади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Таъкидланишича, чилилик 66 ёшли мутахассис испан клуби билан 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган келишувга имзо чекди.

Пеллегрини 2019 йилнинг декабрида "Вест Хэм" бошқарувидан кетганидан сўнг, ўтган давр мобайнида эркин агент мақомида юрган эди.

Айни дамда севильяликлар Испания чемпионати 35-туридан сўнг, 41 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни банд этиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)