Расман! Марко Ройс 12 йилдан сўнг "Боруссия"ни тарк этади

2012 йили "Боруссия М"дан Дортмунд клубига келиб қўшилган Марко Ройс орадан 12 йил ўтиб, клубни тарк этишини расман эълон қилди. 

2012 йилдан олдин 1995 йилдан 2005 йилгача ҳам ушбу клуб академиясида таҳсил олган Марко 21 ёшлигида "Боруссия"га қайтади. Кўплаб келган таклифларга қарамай, у жамоасини тарк этмади ва деярли 21 йил "асаларилар" сафида тўп тепди.

Marco Reus: A Tragic Tale of Loyalty and Disappointment

"Дортмундаги фаолиятимдан фахрланаман. Гарчи қийин пайтлар бўлса ҳам, ҳаётимнинг ярмидан кўп қисмини шу ерда ўтказдим. Мавсум сўнггида хайрлашиш қийинлигини биламан, лекин ҳозир бизни муҳим ўйинлар кутиб турганидан хурсандман", - деди Ройс баёнотда. 

"Боруссия"даги фаолияти давомида 424 та ўйинда майдонга тушиб, 237 та гол урган ва 128 та ассист амалга 34 ёшли немис жамоа билан 5 та совринни қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Германия клуби Чемпионлар лигасида ўз юришини давом эттирмоқда. ПСЖга қарши биринчи ўйинда ғалаба қозонган Терзич шогирдлари 7 май куни Францияга сафар қилади ва финалга чиқиш учун сўнгги учрашувни ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!