Расман! Матич МЮ футболчиси
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Неманья Матични сотиб олганлигини эълон қилди.

Сербиялик футболчи “қизил иблислар” билан уч йиллик шартнома имзолади. Ушбу келишув яна бир мавсумга узайтирилиши ҳам мумкин.

Илгарироқ, унинг трансфери МЮга 40 млн фунтга тушиши ва яна бонус тариқасида 5 млн фунт тўланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.