Расман! “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви 4 мартга кўчирилди
“Металлург” ПФК президенти, “Ўзбекистон” металлургия комбинати Ҳиссадорлик жамияти Бош директори А.Хурсановнинг кўп миллатли Бекобод шаҳри аҳолиси номидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти У.Аҳмаджонов номига ёзилган расмий хатига биноан миллий чемпионат Суперлигасининг “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви олдиндан белгиланган 2 март санасидан 4 март санасига кўчирилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Бунда, металлурглар шаҳри – Бекобод аҳлининг ишдан бўш пайтдаги асосий дам олиш маскани, ҳордиқ чиқариш манзили “Металлург” футбол клуби тўп сурадиган “Металлург” марказий стадиони эканлиги, айни пайтда ушбу масканни мамлакат XXVII миллий чемпионатига тайёрлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётганлиги, Ўзбекистон металлургия комбинати ишчиларининг дам олиш куни стадионга келиб, кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари, оилавий дам олишларини таъминлаш мақсадида “Металлург” – “Навбаҳор” жамоалари учрашувини якшанба кунига, 2018 йил 2 март санасидан 4 март санасига кўчириш, ўз навбатида мазкур учрашувнинг бошланиш вақтини дам олувчилар учун қулай бўлган – 15:30 да бошланишига рухсат берилишлиги инобатга олинган.
Фикрлар