Расман! Миржаҳон Мираҳмадов - "Пахтакор" футболчиси
"Шерлар" сафига "Бунёдкор"дан ҳужумчи келиб қўшилди.
Мираҳмадов эркин агент сифатида жамоамиз билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

Ҳозирга қадар у Суперлигада "Бунёдкор" ва "Обод" жамоалари сафида майдонга тушган. 79 беллашувда 20 гол муаллифига айланган.
Дербиларда Миржаҳон "Пахтакор" дарвозасини 4 марта ишғол қилганди. Умид қиламизки, Мираҳмадовнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли бўлади ва у жамоамиз билан совринларга эга чиқади.
Фикрлар