Расман! МЛС клуби "Реал" юлдузи трансферини эълон қилди

Уэль терма жамоаси сардори Гарет Бэйл фаолиятини океанортида давом эттиради.

Унинг навбатдаги манзили "Лос-Анжелес" жамоаси бўлади. Клуб матбуот хизмати ўзининг "Твиттер"даги саҳифаси орқали бу ҳақда расмий маълумот берди.

Бэйл 2013 йилда "Тоттенҳэм"дан "Реал" Мадрид сафига келиб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 258 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 106 гол ва 67 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!