Расман!

“Монако” клуби ўзининг расмий сайти орқали 6 нафар футболчи билан шартнома муддати якунлангани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра, дарвозабонлар – Диего Бенальо ва Сейду Си, ҳужумчи Мусса Силла шартнома муддати тугагани боис жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Яна уч нафар футболчи эса ижара муддати ниҳоясига етгани муносабати билан ўз жамоаларига қайтиб кетди. Адриен Силва ва Ислом Слимани “Лестер”га, Тьемуэ Бакайоко эса “Челси”га йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатида 9-ўринни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)