Расман! Муҳаммад Исаев - "Янгиер" футболчиси

Муҳаммад Исаев "Янгиер-қурувчи" жамоаси билан келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.  

Биринчи даврани Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси таркибида ўтказган ярим ҳимоячи энди фаолиятини "Янгиер-қурувчи"да давом эттиради.

Клуб ва футболчи ўзаро келишувга эришди. Исаев йил якунига қадар янгиерликлар шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Муҳаммад 1994 йил 1 сентябрь куни таваллуд топган. У фаолияти давомида АГМК, "Динамо", "Металлург" ва "Андижон" каби жамоалар сафида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!