Расман! "Насаф" икки футболчини ўз сафига қўшиб олди (фото)

CHERY AUTO

Бунгача Самарқанднинг “Динамо” клубида фаолият юритган Амиржон Сафаров энди “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Футболчи билан клуб ўртасида шартнома имзоланиб, рўйхатдан ўтказилди. Шартномага кўра, футболчи йил охиригача жамоа сафида тўп тепади.

Исми фамилияси: Амиржон Сафаров

Туғилган санаси: 18 феврал 1995 йил (23 ёш)

Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Амплуаси: ҳужумчи

Бўйи: 180 см

Оғирлиги: 74 кг

Рақами: 9

safarov1

“Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси бўлган ва сўнгги пайтда Термизнинг “Сурхон” жамоасида тўп тепган Илҳомжон Алижонов ҳам жамоага қайтарилди.

 

Исми фамилияси: Илҳомжон Алижонов

Туғилган санаси: 5 март 1998 йил (20 ёш)

Туғилган жойи: Мингбулоқ, Наманган вилояти

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Амплуаси: ҳимоячи

Бўйи: 176 см

Оғирлиги: 67 кг

Рақами: 33

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию