Расман: Навас ПСЖга, Ареоля "Реал"га ўтди

CHERY AUTO

ПСЖ "Реал" дарвозабони Кейлор Навас трансферини эълон қилди.

Tecno

32 ёшли дарвозабон парижликлар билан шартнома имзолади.

Аввалроқ, Навас Оариж клубида 3 йилда 18 млн евро маош ишлаб топиши ва "Реал" трансфер учун 15 млн евро олиб, Ареоляни ҳам ижарага олиши маълум қилинган эди.

Парижликлар маълум қилишича, "қаймоқранглилар"да Ареоляни сотиб олиш ҳуқуқи йўқ. У фақатгина бир мавсум ижарада ўйнайди. Унинг францияликлар билан 2023 йилгача шартномаси бор.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор Наавас "Реал"да 5 мавсумни ўтказди. Бу вақт ичида, Испания чемпионатини ва Суперкубогини қўлга кирита олди. Бундан ташқари, 3 бор ЧЛ, 2 бор УEФА Суперкубогини ва 4 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!