Расман! "Навбаҳор" легионери жамоани тарк этди

"Навбаҳор"нинг тожикистонлик 23 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе жамоани тарк этди. У фаолиятини Эроннинг “Зоб Ахан” клубида давом эттирадиган бўлди.

Паншанбе “лочинлар” таркибига 2020 йилнинг 2-даврасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан келиб қўшилганди. Тожикистонлик ярим ҳимоячи Ўзбекистон Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида “лочинлар” таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2723 дақиқа тўп тепган ҳолда, рақиблар дарвозасига 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди. Жорий мавсумда Эҳсони 7 та ўйинда майдонга тушиб, 75 дақиқа ўйнади.

Аввалроқ, сайтимиз орқали бу трансфер ҳақида маълумот берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!