Расман!
Ads

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби давралар оралиғидаги дастлабки трансферни амалга оширди.

Наманган вилояти футбол федерацияси тарқатган хабарга кўра, биринчи даврани Тошкентнинг "Локомотив" клубида бошлаган Шерзод Каримов иккинчи  даврани "лочинлар" сафида давом эттиради.

Шартнома қанча муддатга имзолангани ва бошқа тафсилотлар маълум қилинмади. Каримов янги жамоаси сафида еттинчи рақамда тўп сурадиган бўлди.