![](https://static.sports.uz/crop/178bfe9b08b91e26a0830f670ff7989f.jpg)
Расман! "Навбаҳор" "Олимпик" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
Шаҳзод Тоиров “Навбаҳор” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Маҳоратли марказий ҳимоячи Шаҳзод Тоиров жамоамиз билан шартнома имзолади. Мазкур футболчи 2001 йил, 27 сентябр куни Қашқадарёда туғилган. Профессионал футболдаги фаолиятида давомида 2021-23 йиллар “Олимпик” (Тошкент), 2023 йилнинг 2-даврасида "Сурхон" (Термиз), 2024 йилги мавсум “Олимпик” (Тошкент) шарафини ҳимоя қилган.
Биз жамоамизнинг янги марказий ҳимоячисига “Навбаҳор”да омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. Жамоамизга хуш келибсан Шаҳзодбек", - дея ёзди "лочинлар" матбуоти.
Фикрлар