Расман! "Навбаҳор" узоқ кутилган муҳим хабарни эълон қилди (видео)

2022 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун таништирув маросимини ўтказди.

"Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ва жамоанинг шонли тарихини қайтариш ниятида бўлган “Навбаҳор” Суперлига – 2022га улкан ўзгаришлар билан қадам қўймоқда.

Хабарингиз бор, жамоа футболчилари бўлажак мавсумда учрашувларни кўк (асосий) ва оқ (иккинчи) рангли футболкаларда ўтказишади.

Клуб логотипи ҳам шундан келиб чиқиб ўзгартирилиб, унда кўк ҳамда оқ ранглар ўзаро мужассамлаштирилди.

Мазкур рамздаги кўк ранг мангу осмон ва обиҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ҳамда садоқатни билдиради. 

Оқ ранг эса муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. 

Логотипнинг ўртасида акс эттирилган лочин эса ўткир кўз, зукко, доимо баланд чўққиларни кўзловчи, нишонни аниқ олиб, мақсад сари олға интилувчи мағрур қуш.

Рамзнинг айланаси ичида “Навбаҳор” Наманган ёзуви билан биргаликда клуб ташкил этилган 1978 йил қайд этилган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!