Расман! "Навбаҳор"ни яна бир футболчи тарк этди
"Навбаҳор"нинг 27 ёшлик ҳужумчиси Андрей Сидоров жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчи жорий мавсум "Қўқон-1912"дан наманганликлар сафига кўчиб ўтганди.
Сидоров бу мавсум Суперлигада 4 ўйинда 65 дақиқа ҳаракат қилди. Энди ҳужумчи фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.
Фикрлар