Расман! "Нефтчи" АГМК футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Хабарингиз бор, шу кунларда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.
Ўқув-машғулот йиғини мобайнида жамоа таркибини шакллантириш бўйича селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди ва ўтган мавсумда АГМК таркибида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, фаолияти давомида Тошкентнинг "Локомотив", "Пахтакор" АГМК ва "Сурхон" жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумни АГМК таркибида жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 бора рақиблар дарвозасини ишғол этган.
"Нефтчи" матбуот хизмати.
Фикрлар