Расман! Нури Шахин "Вердер" билан шартнома имзолади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Нури Шахин расман "Вердер" аъзосига айланди. 

Бременликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 29 ёшли туркиялик футболчи "Вердер" билан шартнома имзолаган. Бироқ, ҳозирча трансфер ҳақида бошқа маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Шахин 2005-2011, ҳамда 2014-2018 йилларда "Боруссия" шарафини ҳимоя қилган. 2011-2014 йилларда эса "Реал" Мадридда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!