Расман! "Ньюкасл" етакчиси билан шартномани узайтирди

"Ньюкасл" ҳимоячиси Киран Триппьер клуб билан шартномасини узайтирди. 

32 ёшли футболчининг янги келишувга кўра, "қарғалар" билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади. Қайд этиш лозим, у "Ньюкасл" сафига 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. 

Жорий мавсумда Триппьер АПЛ доирасида 20 та беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!