Расман! "Ньюкасл" Шер билан шартномани узайтирди
"Ньюкасл" клуби жамоа ҳимоячиси Фабиан Шер билан шартнома муддатини узайтирди. Бу тўғрисида клуб расмий сайти маълумот берди. Манбага кўра, эндиликда ҳимоячи 2025 йил ёзига қадар "қарғалар" сафида тўп тепиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Фабиан "Ньюкасл" сафига 2018 йил "Депортиво" таркибидан келиб қўшилганди. Шундан бери у клуб сафида 169 учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.
Жорий мавсум Шер "Ньюкасл" билан АПЛнинг 20 ўйинида иштирок этди ва битта ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйди.
Фикрлар