Расман! Одил Ҳамробеков легионерга айланди (Фото)

"Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.

"Шабаб Ал-Аҳли" бироз аввал, Одил трансферини расман эълон қилди. Футболчи дубайликлар сафига эркин агент мақомида бориб қўшилди ва мавсум сўнггига қадар шартнома имзолади.

Манбанинг қўшимча қилишича, 25 ёшли Ҳамробеков жароҳат олиб сафдан чиққан Азиз Ғаниев ўрнини эгаллайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!