
Расман! ОКМК Ойбек Рустамов билан шартномани узайтирди
ОКМК Ойбек Рустамов билан шартномани узайтирди.
"2024 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида ОКМКнинг совриндорлар сафидан жой эгаллаши учун катта ҳисса қўшган ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов билан шартнома яна бир йилга узайтирилди. Клуб раҳбариятининг олиб борган музокаралари натижасида ҳуқуқий жиҳатдан «Қўқон-1912» жамоасига тегишли бўлган 27 ёшли футболчи келаси мавсумда ҳам «кончилар» шарафини ҳимоя қилади.
Шартномага кўра, Ойбек Рустамов 2025-йилнинг охиригача ОКМК ФК таркибида ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда Суперлигада «кончилар» сафида 23 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та самарали голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, кубок баҳсларининг 3 та ўйинида майдонга тушган Ойбек Рустамов рақиб дарвозасига бир бор йўл топа олди.
Клуб раҳбарияти Ойбек Рустамовнинг тажрибаси ва маҳорати келаси мавсумда ҳам янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдиради", - дейилади клуб матбуоти хабарида.
Фикрлар