Расман! ОКМК янги футболчи трансферини эълон қилди (видео)

CHERY AUTO

ОКМК мавсумнинг иккинчи ярми ва ОЧЛ янги мавсумига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Tecno

Олмалиқликлар матбуот хизмати сўнгги уч ярим йилни Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клубида ўтказган, маҳоратли ҳужумкор ярим ҳимоячи — Сардор Мирзаев билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Сардор Мирзаев ўз вақтида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубогида совринга эга чиққан футболчи ҳисобланади. У фаолияти давомида "Нефтчи" (Фарғона), "Локомотив" (Тошкент) ва "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд) жамоаларида тўп тепган.

Унинг статистикасига эътибор қаратсак, Сардор Мирзаев ўтган мавсум Таиланд чемпионати "Муангтон Юнайтед" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда шерикларига 5 та голли узатма берди. Бутун фаолияти давомида эса футболчи 244 та учрашувда, 63 та гол урган ва 27 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!