Расман! “Олтин бутса” эгаси жойини топди
Европа чемпионатлари тўпурари танловида ғолиб чиққан Чиро Иммобиле “Лацио”да яна беш йил тўп сурадиган бўлди.
Рим клуби расмий сайти моҳир тўпурар 2025 йилнинг ёзига қадар жамоада қолишини эълон қилди. Гарчи шартноманинг молиявий маълумотлари сир тутилаётган бўлса-да, аввалроқ Иммобилега йилига 4 миллион еврога яқин маош таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Олтин бутса” соҳибига таркибини янгилаётган “Барселона” ҳам қизиқиш билдирганди. Лекин 30 ёшли ҳужумчи каталонияликларнинг таклифини кутиб ўтирмади ва қўлида турган тайёр шартномани имзолади.
Фикрлар