Расман! Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Ads

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

12 сентябрь куни >>> SPORTS.uz: Эктор Купер лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳам маълум

Манбанинг маълум қилишича, ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Умид қиламизки, янги мураббийлар штаби миллий терма жамоамизни катта муваффақиятларга етаклайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
23/09/2019 18:08
Абрамовни бош жамоамизга бош булиши канчалик тугри ё нотугрилигига бахо беролмайман лекин хозирги вазиятдан келиб чиксак энг тугри йул шу эди.
Асосийси хам энг кувочлиси хам Арвеладзени номзодидан кутилиб колганимиз булди.
Кахрамонжон Сафаров
23/09/2019 18:36
Аввалом бор Абрамовнинг кадами кутлук келсин,агар Арвеладзе булганида кушни давлат мухлислари хам ётиб олиб кулар эди фикрингизга 100% кушиламан нима килса хам ЖЧ га чикиш насиб этсин
&
23/09/2019 19:03
Худо хохласа айтганингиз келсин.
&
maxmud muzaffarov
23/09/2019 20:56
bizda qachonki futbol klublari shaxsiy uz nonini uzi topib eydigan buladi shundagina rivojlanish buladi ungacha uzimizni aldab yuraveramiz
Jasur Mamataliyev
23/09/2019 20:37
Бу таваккал қилинган иш буни рахбариятнинг ўзи хам ичидан билиб турибди чиқса чиқди чиқмаса 2026 гача хали кўпку
&
mmn
23/09/2019 19:42
Абрамов шошилинч,фақатгина мухлислар симпатияси учунгина танланди.Энди бу қарор қанчалик тўғри эканлигини вақт кўрсатади.Ишқилиб Абрамовни олдинги омадсизликлари тарк этган бўлсинда,нуқул маррага етай деганда йиқилади,бунга БАА(2:3 ваҳоланки 1-бўлимдан кейин 2:0 эди!) ва Австралия(0:6)..
&
BBS UZB
23/09/2019 22:25
Juda to'g'ri gaplar
&
BBS UZB
23/09/2019 22:37
Ha rost. Bundan ko'rinib turibdiki, O'FAda ham birovni kallasi bilan ish yuritadiganlar ko'p(!) ekan. To'g'ri, turli saytlarda xalq Abramovni MTJga tavsiya qildi, lekin, hozir "internet"da kim ko'proq "o'tiradi"? Bu saylovchilar HAQIQIYmi? Yo'q, bularning aksariyati MANQURTlar! Qisqasi Janoblar yana "kalla" qo'yishdi
&
Surxon turon
23/09/2019 18:31
Вох вох вох мен ӯйлан биригада уфа қайрдан мени фикиримни ёдлейди Абрамов кападзи бира тӯла икковингам бӯл дебдида
Барон Барон
23/09/2019 17:50
Насиб худо хохласа Терма жамомиз Жахон чипионатига чикади
Фуркат Мирзаев
10/10/2019 21:35
Абрамовни куйилганини фойдаси йук вактинча булади бу ,5 0 дегани яхши аммо бу инсон бабаян арманчалик тактикаси йук жавоб ,ара охирги 2 турда расво килган эди бу унчалик хам килаолмайди ,,,мулохаза яна,,,таркибга каранг яна уша эски шакалар,терма жамоада мени фикрим5та нормально уйинчи бор колгани ноллллллллл буни албатта этиборга олиш керак масала (лока)Исломди олайлик (насаф) Ганиев ,Абдухоликов жуда яхши билади хамма мана шу йигитлар билан уйини орасида фарк катта хуллас демокчиман60/÷фоиз термани таркибини алмаштириш хам керак деб айтдим булмаса 26 инчи йилдиям кутамиз Абрамжондон муйловини шопдай килиб яна бир вариант аввал айтиб утганман призидент назоратига олса узгаради тамом биз узбеклар шундай (((( $ ))))) мана шу билан иш киламиз тугри десаларингиз рахмат авалдан
Isfandiyor Usmonov
26/09/2019 11:53
Olg'a O'zbekiston terma jamoasi. Seni jahon chempianatiga chiqishingi ko'rish hechbo'lmaganida evaralarimizga nasib qilsin)))
Isfandiyor Usmonov
26/09/2019 11:53
Olg'a O'zbekiston terma jamoasi. Seni jahon chempianatiga chiqishingi ko'rish hechbo'lmaganida evaralarimizga nasib qilsin)))
&
Juraev Anvar
25/09/2019 21:27
Nima bòlganda ham Vadim Abramov bòlgani yaxshi bòldi.Chem Babayan, Kuperga qaraganda yaxshiroq chunki Abramov Kuper, Babayanda yaxshiroq natija qozongan.
Dilshod Muratov
24/09/2019 12:04
Qozonga bori chumichga chiqadi ogalar.
Abramov buladimi, kuper buladimi xattoki Maurinyoni olib kelib quymaysizmi- MTJ tarkibi tanish bilishchilik ,aka uka chilik buldimi be foyda trenerni dodasidan quyish.

Demoqchimanki qachonki MTJ ni 90% ga yosh futbolchilardan tarbiyalab yoshlarga maksimal 2.3 yil sir asrorlarni singdirib borilsa keyin MTJ rezulatat kursatishni boshlaydi.
Xozirgi tarkib sizlarga jismoniy tarafdan kuchli kurinishi mumkin lekin futbolchida MIYA,ONG bumasa texnikasi xam taktikasi xam bir tin.
Shunday xozirgi xolatda Abramov yomon varyant emas ,
Chiqsa chiqaradi JCH ga chiqara olmasa birdan xaydab yubormasdan kamida 2 yil imkon berib MTJ tarkibi uzing xoxlagan futbolchi bn tuldir va Osiyo kubogida kuchli 3 lik kir-sanga mana 2 yil vaqt bor.Kuchli 3 likkaga kiroomasang javobini berasan Janob Abramov deb buyniga quyish va xamma sharoitni yaratib berish kerak.
Yana bir gap: Futbolchilarni shart emas Antaliyaga borib yoki Malaysiya,Turkiyaga borib mashgulot utkazishi.
Mashgulot utkazish un Zomin,Beldirsoy larga borib xam mashgulot ni utashi mumkin.
Tejalgan pulga kam taminlangan oilalarga va xayriya ishlariga sarflab xalqni duosini olsin...
Ana shundagina biz 2026 yil 100% JAXON CHEMPIONATIGA chiqishimiz mumkin.


PS: Man bu fikirlarni podkayf- qalbdan yozdim uylaymanki journalist larimiz mavzu topolmagan vaqtda bu kaminani fikirlaridan foydalanishmaydi ?

&
Mansurbek
23/09/2019 23:01
Abramov bo‘libdi ko‘ramiz o‘yinni o‘zgartira olarmikin.O‘sha o‘yinda murabbiyda ayb emas edi! Agar shunaqa o‘ynashsa fudbo‘ldan ketgani maqul bularni mardni ishini qilgan bo‘ladi. Sal o‘yini o‘zgartirib vijdonan o‘ynashsin. O‘zlari istagan murabbiyni ham tayinlashdi. Ravshan Ermatov yana nima qilib bersin.
&
BBS UZB
23/09/2019 22:22
Kuper ketgani yaxshi, lekin, Abramov ham YAXSHI VARIANT EMAS, shunchaki, asosan hozir Abramovni qo'llab-quvvatlayotganlar katta ehtimol bilan u terma jamoaga kelgan paytlari futbolga qiziqa boshlaganlardir
Jasur Mamataliyev
23/09/2019 20:51
"Қадимда бир аёл донишманднинг олдига борибди ва фарзанд тарбияси хақида сўрабди, шунда донишманд аёлга фарзандинг неча ёшда дебди? аёл бир ёшда деб жавоб берибди, шунда донишманд аёлга сен фарзанд тарбиясида кечикибсан тарбияни хали туғилмасдан қорнингда пайти бошлаш керак еди дебди" Қиссадан хисса шуки енди булар қачон термани ўз услубига солади саралаш аллақачон бошландику икки оёқ бир етикда бошида Кейрушни қиммат бўлса хам олиб кеганларида ўзбек футболини ўнлаб йилларга йетадиган кучайтириб кетарди ХУДДИ ЕРОН КАБИ
Абдусамат Жураев
23/09/2019 19:44
Спорт.уз КАЛАЙ бизни хабар елгон чикмадими хей яшанг
Dilshod Muratov
23/09/2019 19:27
Abramov ancha yildan buyon Uzbek futbolini ichida yurub deyarli futbolchilarni va Uzbek futbolidagi past balandni yaxshi biladi.
UFA ni endi shu safar tugri qaror chiqaribdi.
Кахрамонжон Сафаров
23/09/2019 18:49
Абрамовнинг кадами кутлук келиб Узбекистонни ФИФА рейтингида юкори погоналарда булишини ва Абрамов, Темурга энг яхши тилаклар билан ажойиб уйинларни халкимизга такдим этишини хамда айрим футболчиларга хам инсоф тилаб коламан хаммага рахмат кандайдир кунгил тулди лекин уйинчиларни хам бироз тизгинини тортиб куйиш даркор
&
ахмад49
23/09/2019 18:28
Равшан Турсунов, сайтларда исботсиз хеч нима ёзманг,сайтлардаги мухлислар фикрлари хам керакли ташкилотлар томонидан укилади, бу тухматингиз учун яна жавоб бериб юрманг,исботингиз йукку тугрими.
&
Фан
23/09/2019 18:55
Минг бор узрку-я лекин хамма мухлислар уз фикрини исботи б/н ёзиши керак булганда (курук очикдан-очик бирор шахсга тухмат уюштиришдан ташкари) хеч ким фикр билдира олмасди,ахир бу уз номи б/н "оддий бир мухлис фикри" холоску, колаверса мухлислар уз фикрлари б/н бирор нарсага даво хам килмайди.
Сиз уша УЗБ-БАА учрашувини курганмисиз, хакикатдан хам учрашув жуда хам сирли хисобда якун топган ва ханузгача сирлилигича колмокда.
Бу "сир"ли учрашувга менда хам хеч кандай исбот далилим йук, лекин шунчаки шубхам бор.
Алишер Салох
23/09/2019 18:25
Нима булганда хам кадами кутлуг келсин деб коламиз
&
ахмад49
23/09/2019 18:23
Абрамов- Омад,табриклаймиз!
Олдинги фикрларни кўрсатиш

Минбар

Барча блоглар