Расман! Ўзбекистонлик дарвозабон фаолиятини Польша чемпионатида давом эттиради

"Турон" футбол клуби ташкил этилганидан буён ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. 

2017 йил 5 май санасида тузилган "Турон" хориж клубларига илк трансферини амалга оширди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган, Англиянинг номдор "Брук Хаус" академиясида тажриба ўтаб қайтган истеъдодли дарвозабон Амал Шавкетов эндиликда Европага йўл олади.

Ёш посбон Польша чемпионатининг тўртинчи дивизиони вакили ҳисобланган "Нарев" клубига трансфер қилинди. 

"Турон" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
02/04/2022 18:03
Оххо. Дахшат жамоага утибдику. Жуда катта прогресс булади энди уйинчида.
Bahodir Omonov
04/04/2022 00:04
buncha yuqori dvizyon uzi 1-divizioniyam hech kim kurmidiyu chel eldan