Расман! Ўзбекистонлик яна бир футболчи Европага йўл олди
"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 18 ёшли ҳимоячи жамоа таркибига келиб қўшилган. "Сафимизга Ўзбекистондан футболчи келиб қўшилди. Улардан бири 18 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановдир. 2004 йил 29 февралда Тошкент шаҳрида туғилган футболчи "Бунёдкор"нинг U18 жамоасида тўп тепган.
Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мунтазам жалб этилган. У ўтган йили "Энергетик-БГУ"да машғулотларни бошлаган. Энди эса, ҳимоячи жамоамизнинг чемпионатда иштирок этувчи футболчилари рўйхатига киритилиши мумкин. У Олий лигада 45-рақам остида ўйнайди. Клубга хуш келибсан, Абдуқодир!"-дейилади хабарда.
Фикрлар