Расман! Патрик Виейра
Ads

Франциянинг “Ницца” клуби ўзининг янги бош мураббийини расман оммага таништирди.

Унга кўра француз клубини янги мавсумдан бошлаб “Нью-Йорк Сити” жамоаси собиқ бош мураббийи Патрик Виейра бошқариб боради. L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 41 ёшли франциялик мутахассис янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, “Ницца”нинг бундан аввалги мураббийи Люсьен Фавр мавсум якунлангач Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартнома имзолаган эди.