Расман: "Пахтакор" илк трансферни эълон қилди
"Машъал" футболчиси Шерзод Темиров расман "Пахтакор" аъзосига айланди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, "шерлар" Шерзод билан уч йиллик шартнома имзолади.
"2020 йилги мавсумни "Машъал" жамоаси сафида ўтказган ярим ҳимоячи Шерзод Темиров жамоамиз аъзосига айланди. У билан уч йиллик шартнома имзоланди. 22 ёшли футболчи ҳозирга қадар Суперлигада 33 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган. Эндиликда у "Пахтакор"нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига умид қиламиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар