Расман! "Пахтакор" легионеримизни ортга қайтарди

"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Ҳожимат Эркинов ижара асосида "шерлар" шарафини ҳимоя қилади.

Эркинов 2020, 2021 ва 2022 йилларда "Пахтакор"нинг чемпионликка эришишига ўз ҳиссасини қўшган. "Шерлар" таркибида Суперлигада 37 ўйинда 6 гол урган, Чемпионлар Лигасида эса 13 баҳсда 2 гол муаллифига айланган. Москванинг "Торпедо" клуби билан келишув асосида Эркинов бир йилга ижарага олинди.

Маълумот учун, "Торпедо" ўтган мавсум якунлари бўйича РПЛни тарк этганди.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!