Расман! Пеле “Монако” билан шартнома имзолади
Ads

Португалиянинг "Риу Аве" клуби ярим ҳимоячиси Пеле Гомеш фаолиятини "Монако"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 26 ёшли португалиялик футболчи монаколиклар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Ўз навбатида Пеленинг трансфери “Монако”га 10 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Пеле якунланган мавсум "Риу Аве" сафида жами 38та баҳсда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 7та гол уришга эришган.