Расман! Пепе

"Реал" билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

34 ёшли футболчи "Бешиктош" клуби билан шартнома имзолади. Хабарларга қараганда шартнома 2 йил муддатга имзоланган. Пепе ушбу муддат ичида жами 12 млн евро маош олади.