Расман! Погба Франция клуби билан шартнома имзолади

Хужумчи Матиа Погба Франциянинг 3 дивизионидаги "Тур" клуби билан шартнома имзолади.

Айтиб ўтиш жоизки, Поль Погбанинг укаси Матиа бир ярим йил давомида бирор бир клубда тўп тепмаган. 2016-17 футбол мавсуми давомида Голландиянинг "Спарта" сафида 14 учрашувда майдонга тушиб 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Польнинг бошқа бир укаси Туркиянинг "Генчлербирлиги" жамоасида фаолият олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!