Расман! Польша саралашнинг финал босқичида, Россия эса ЖЧ-2022да иштирок этмайди
Польша терма жамоаси ФИФА қарори билан 2022 йилги Жаҳон чемпиоанти саралашининг финал босқичига йўл олди.
Халқаро футбол федерацияси ташкилий қўмитаси Россия терма жамоасини ФИФА таснифига кирувчи мусобақалардан четлатгани муносабати билан польякларга саралашнинг илк ўйинида автоматик тарзда ғалаба ёзилади.
Шу тариқа, Польша Швеция ва Чехия жуфтлиги ғолиби билан плей-оффнинг финал босқичида рўбарў келади.
Қайд этиш лозим, Россия ҳамда Польша учрашуви шу йилнинг 29 мартида ўтказилиши керак эди.
Фикрлар