Расман! ПСЖ Франция терма жамоаси аъзосини сотиб олди

ПСЖ матбуот хизмати клуб расмий сайти орқали “РБ Лейпциг”нинг франциялик ҳимоячиси Норди Мукиеленинг трансфери ҳақида эълон қилди.

Манбага кўра, трансфер суммаси 12 миллион еврони ташкил қилган. Футболчи эса парижликлар билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, 24 ёшли Мукиеле “РБ Лейпциг” сафида 2018 йилдан бери тўп суриб келаётган эди. Умуман олганда, у клуб учун барча мусобақаларда 146 ўйин ўтказиб, 10 гол урган ва 11 голга ассистентлик қилган. Илгари "Лавал" ва "Монпелье" клубларида ўйнаган. Франция терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!