Расман! ПСЖ футболчиси "Боруссия" Дортмунд сафига текинга кўчиб ўтди

Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Томас Менье фаолиятини "Боруссия" Дортмундда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 28 ёшли футболчи ПСЖ билан шартномаси якунлангач, немис клубига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилди ва янги жамоаси билан 2024 йилгача шартнома имзолади.

Менье жорий мавсум Франция чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!