Расман! ПСЖ “Реал Сосьедат” футболчисини ўз сафига қўшиб олди(фото)
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби Испаниянинг “Реал Сосьедат” клуби ҳимоячиси Юри Берчичени ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

27 ёшли футболчи парижликлар билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер суммаси ва бошқа деталлар маълум қилинмади.

“Европанинг энг кучли ва энг қадрли жамоалардан бири бўлган жамоа либосини кийиш насиб этганидан хурсандман. Умид қиламанки, бу жамоада футболчи сифатида янги даражага кўтариламан. Фақат олға боришни ва совринлар ютишни истайман”, – деб айтиб ўтди Берчиче.

Маълумот учун, якунланган мавсумда ҳимоячи Ла лигада 35 ўйинда иштирок этди ва 3  та гол киритишга муваффақ бўлди.