Расман! ПСЖ Тиаго Мотта билан шартномани узайтирди (фото)
Ads

Италиялик ярим ҳимоячи Тьяго Мотта яна бир мавсум ПСЖда қоладиган бўлди.  Клуб матбуот хизматининг хабар беришича парижликлар 34 ёшли футболчи билан 30 июнда якунига етган шартномани яна бир мавсумга узайтиришган.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар Моттанинг ПСЖ билан янги шартнома борасида келиша олмаётгани ва шу сабабли жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мотта ПСЖ сафига 2012 йилда Миланнинг “Интер” клубидан келиб қўшилган эди. У бу вақт ичида Париж клуби сафида жами 203та расмий учрашув ўтказган ва бу ўйинларда ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.