Расман! ПСЖга бош мураббий тайинланди (Фото)
Жамоанинг собиқ футболчиси энди мураббий
Бир неча кун аввал, ПСЖ клуби Томас Тухель билан шартномани бекор қилганди. Бугун парижликлар матбуот хизмати унинг ўрнига янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди.
Манбанинг маълум қилишича, "Тоттенхэм" клуби собиқ устози Маурисио Почеттино энди ПСЖни бошқарадиган бўлди. Томонлар 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолашди. Парижликлар аргентиналик мутахассис билан битимни яна бир йилга узайтиришлари мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар