Расман! "Қизириқ" жамоаси Биринчи лигада иштирок этади
Сурхондарё мезбонлик қилган пулка ўйинларида вилоят этакчиси сифатида иштирок этган "Қизириқ" якунда ғолибликни қўлга киритганди.
Жорий йилнинг 10 январь куни "Қизириқ" вакиллари Лига билан учрашувда иштирок этди ва ҳозирга қадар ЎзПФЛ аъзосига айланиш учун лозим бўлган талабларни бажаришга эришди. Шу тариқа, "Қизириқ" Биринчи лигада иштирок этишга лойиқ, деб топилди.
Эндиликда Лига мутахассислари жамоа ўз уй ўйинларини ўтказиши кўзда тутилган стадион ва бошқа объектларни ўрганади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Фикрлар